17.04.2024 16:05
15822
Италия клуби Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда

Элдор Шомуродовдан кейин ўзбекистонлик яна бир футболчи Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин.

ParmaLive сайти хабарига кўра, Италиянинг «Парма» клуби ЦСКА яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда «Б» Серияда яққол пешқадамлик қилиб, янги мавсумни А Серияда бошлаши кутилаётган пармаликлар ҳозирдан таркибни кучайтириш ҳақида ўйламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Файзуллаев ўтган ёзда «Пахтакор»дан ЦСКА сафига 500 минг еврога трансфер қилинган эди. 

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячисига «Бавария» клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар