18.04.2024 02:47
5065
Теглар
ЕЧЛ. «Реал» амалдаги чемпион «Сити»ни пеналтилар сериясида доғда қолдирди, «Бавария» ҳам яримфиналда

Европа Чемпионлар Лигасида чоракфинал баҳслари якунланди. 

Дастлабки ўйинда «отишма» уюштирган «Реал» ва «Манчестер Сити»нинг жавоб беллашувида ҳам ғолиб аниқланмади. Асосий вақтда Родригонинг тезкор голига 76-дақиқада де Брюйне жавоб берди. Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармади. Пеналтилар сериясида Луниннинг 2 та сейви «қироллик клуби»ни яримфиналга олиб чиқди. Эътиборлиси, украиналик посбон ўйин давомида ҳам кўп бор жамоасини голлардан қутқариб қолганди — 10 та сейв. 

Лондондан дуранг билан қайтган «Бавария» ўз майдонида «Арсенал»ни Киммихнинг голи эвазига мағлуб этди.

Шу тариқа иккинчи яримфиналда «Бавария» ва «Реал» ўзаро тўқнаш келадиган бўлди. Биринчи яримфинал эса «ПСЖ» ва «Боруссия Д» ўртасида ўтказилади.

ЕЧЛ. 1/4 финал. 17 апрел
Жавоб баҳслари 
Манчестер Сити — Реал 1:1
Пеналтилар серияси — 3:4.
Голлар:
Де Брюйне (76) — Родриго (12). 
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Диаш, Аканжи (Стоунз, 112), Гвардиол, Фоден, Грилиш (Доку, 72), де Брюйне (Ковачич, 112), Силва, Родри, Ҳоланд (Алварес, 90).
Реал – Лунин, Карвахал (Милитао, 110), Начо, Рюдигер, Менди, Кроос (Модрич, 79), Валверде, Камавинга, Беллингҳэм, Винисиус (Васкес, 102), Родриго (Диас, 84).
Огоҳлантиришлар: Карвахал (38), Грилиш (59), Гвардиол (61), Родри (90), Менди (90+4).
Биринчи ўйин — 3:3.

Бавария — Арсенал 1:0
Гол:
Киммих (63). 
Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Мазрауи (Ким Мин Чжэ, 76), Геррейру, Горетцка, Лаймер, Киммих, Сане (Упамекано, 89), Мусиала, Кейн.
Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Томиясу (Нкетиа, 86), Жоржинио (Жезус, 68), Эдегор, Райс, Ҳавертц, Мартинелли (Троссар, 68), Сака.
Огоҳлантиришлар: Лаймер (54), Уайт (84), Киммих (90+2), Жезус (90+3).
Биринчи ўйин — 2:2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар