17.04.2024 20:50
1365
Теглар
«Бавария» «Арсенал»га қарши, «Реал» Манчестерда меҳмон. ЕЧЛ 1/4 финал тахминий таркиблари

Бугун, чоршанба оқшомида кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида чоракфинал жавоб ўйинлари доирасидаги сўнгги икки учрашув ўтказилиб, яримфиналга чиққан навбатдаги икки жамоанинг номи маълум бўлади.

Лондондаги жанговар дурангдан кейин мухлислар Мюнхенда «Бавария» ва «Арсенал» ўртасидаги иккинчи тўқнашувга гувоҳ бўлишади. Бундеслига ва АПЛда 2-ўринда бораётган жамоалар ўртасидаги баҳс икки томон учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, «Бавария» миллий чемпионатда чемпионликни «Байер»га топширгач, бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратиши аниқ. Ҳарри Кейн етакчилигидаги жамоа бу мавсум фақат ушбу турнирда совринни қўлга киритиш имкониятига эга бўлиб турибди. «Арсенал» эса «Бавария» билан дуранг ўйнагач, ўз уйида «Астон Вилла»га ҳам ютқазиб, пешқадамликни қўлдан чиқарди. Микел Артета шогирдлари кетма-кет учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмаса, ЕЧЛ билан хайрлашиб, бор эътиборини Премьер-лигага қаратишига тўғри келади.

Финал олди финал дея таърифланган «Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги Мадриддаги «триллер»дан кейин Англияда ҳам шиддатли қарама-қаршилик кутилмоқда. АПЛ ва Ла Лига пешқадамлари ўртасидаги учрашув олдидан ҳар икки жамоа ички чемпионатда ғалабага эришди ва бу баҳсга яхши кайфиятда етиб келган. Гвардиола таркиб борасида муаммога эга эмас, Анчелотти эса дисквалификация сабабли Чуаменини бу ўйинда майдонга тушира олмайди. «Шаҳарликлар» навбатдаги марта яримфиналга йўлланма олиш учун курашса, мадридликлар ўтган йилги яримфиналдаги мағлубият (0:4) учун реванш олишга интилишади.

ЕЧЛ. 1/4 финал. Жавоб ўйинлари

17 апрел (чоршанба)

«Бавария» - «Арсенал»

Ўйин бошланиш вақти: 23:59

ТВ-трансляция: Foreign Language

«Бавария»: Нойер; Киммих, де Лихт, Дайер, Мазрауи; Лаймер, Горецка; Сане, Мюллер, Мусиала; Кейн

Ўйнамайди: Боэй (жароҳат), Коман (жароҳат), Дэвис (дисквалификация), Гнабри (жароҳат), Сарр (жароҳат)

«Арсенал»: Райя; Уайт, Салиба, Габриэл, Томиясу; Ҳаверц, Жоржиньо, Райс; Сака, Жезус, Мартинелли

Ўйнамайди: Тимбер (жароҳат)

Сўроқ остида: Эдегор (номаълум)

Биринчи ўйин – 2:2

«Манчестер Сити» - «Реал»

Ўйин бошланиш вақти: 23:59

ТВ-трансляция: Спорт

«Ман Сити»: Эдерсон; Уокер, Стоунз, Рубен Диаш, Гвардиол; Родри; Бернарду Силва, де Брейне, Фоден, Грилиш; Ҳоланд

Ўйнамайди: йўқ

«Реал»: Лунин; Карвахал, Начо, Рюдигер, Менди; Вальверде, Кроос, Камавинга, Беллингҳем; Винисиус Жуниор, Родриго

Ўйнамайди: Чуамени (дисквалификация), Куртуа (жароҳат), Алаба (жароҳат).

Биринчи ўйин – 3:3

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар