17.04.2024 10:46
11434
Теглар
«Аркадаг» 37 ўйинлик ғалабали серия қайд этмоқда, аммо Гиннес бу натижани рекорд сифатида тан олмади

Гиннес рекордлар китоби Туркманистон клубининг ғалабали сериясини рекорд деб тан олмайди.

Март ойида «Ал Ҳилол» кетма-кет 28 баҳсда ғалаба қозониб, жаҳон рекордини янгилади. Ҳозир Саудия клубининг серияси 34 ўйинга етди ва ҳамон давом этмоқда. 

Шу билан бирга Туркманистоннинг «Аркадаг» клуби ўз тарихидаги 37 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Аркадаг шаҳри ва клуби Туркманистоннинг иккинчи президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шарафига ташкил этилган. Бу сўз собиқ давлат раҳбарининг расмий номи бўлиб, «қўрғон, таянч ва умид» деган маъноларни англатади.

«Аркадаг» клуби 2023 йил баҳорида ташкил этилган. Ўша йили жамоа Туркманистон чемпиони бўлди ва 24 учрашувнинг барчасида +66 тўплар фарқи билан ғалаба қозонди. Шунингдек, жамоанинг мамлакат кубогида 7 та, Туркманистон лигасининг янги мавсумида эса 6 та ғалабаси бор. 

Ўтган мавсум бошланишидан олдин жамоа лиганинг энг яхши футболчилари билан шартнома имзолади. Ўшанда «Аркадаг» керакли футболчиларни сотиб олиши учун ҳатто трансфер ойнаси узайтирилганди.

Тhe Guardian таъкидлашича, ноябр ойида «Шагадам» билан 2:2 ҳисобида якунланаётган ўйиннинг сўнгги сонияларида «Аркадаг» фойдасига пеналти белгиланган ва бунинг эвазига Бердимуҳамедов клуби ғалаба қозонган. 

Шунингдек, нашрнинг ёзишича, Бердимуҳамедов Аркадаг шаҳри қандайдир тарзда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилишига ҳаракат қилмоқда.

Бироқ Гиннес китоби вакили «Аркадаг»нинг ғалабали серияси нима учун рекорд сифатида ҳисобга олинмаганини тушунтирди.

«Туркманистон лигаси ҳақида нисбатан кам маълумотлар мавжуд. Бу ва шунга ўхшаш рекордлар бўйича олиб борган тадқиқотларимиз биз хоҳлаганимиздан камроқ маълумот беради. Бундан ташқари, биз одатда бошқарув ва рақобат даражасига ҳам қараймиз. 

Буларнинг барчасини ҳисобга олиб, биз «Ал Ҳилол»ни рекордчи сифатида тасдиқладик», — деди Гиннес китоби вакили.

«Аркадаг» вакиллари ёзда жамоа Осиё мусобақаларида қатнаша бошлаганида, Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун ариза топширишлари мумкинлигига ишонишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар