16.04.2024 20:49
5119
Теглар
Футзал. Осиё кубоги бошланишига бир кун қолганда миллий жамоа таркибида йўқотиш рўй берди

Осиё кубоги стартидан олдин футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида йўқотиш юз берди.

«Осиё кубоги олдидан таркибда йўқотиш. Ўзбекистон миллий жамоаси асосий дарвозабони Равшан Элибоев Қозоғистонга қарши баҳсда кичик жароҳат олган эди. Таиланддаги тайёргарлик жараёнида ушбу жароҳат дарвозабонимизни яна безовта қилди. Ўтказилган чуқур текширувлар натижасида ва жамоа шифокорларининг тавсиясига кўра Элибоев ушбу турнирда майдонга туша олмаслиги маълум бўлди», - дейилади ЎФА хабарида.

Қайд этилишича, Осиё кубоги қайдномасида унинг ўрнини Суннатжон Анваров эгаллайди.

Маълумот учун, футзал бўйича қитъа чемпионати 17-28 апрел кунлари Таиландда бўлиб ўтади. Ўзбекистон дастлабки учрашувни чоршанба куни Австралияга қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар