16.04.2024 09:40
841
Фелипе Андерсон — «Палмейрас» футболчиси

«Лацио» яримҳимоячиси Фелипе Андерсон кейинги мавсумни «Палмейрас»да ўтказади. 

31 ёшли футболчи Бразилия клубига июн ойида эркин агент сифатида қўшилади. 

Аввалроқ Андерсон «Ювентус»дан 3 йиллик шартнома таклифини олгани хабар қилинганди. Аммо яримҳимоячи оилавий сабабларга кўра ватанига қайтишга қарор қилди.

Фелипе Рим клубидаги 8-мавсумини ўтказмоқда. Шунингдек, у Европада «Вест Ҳэм» ва «Порту»да ҳам ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар