16.04.2024 12:22
5438
Теглар
«Челси» Энцо билан шартномани 2032 йилгача узайтирди

«Челси» Энцо Фернандес билан шартномани узайтириш бандини. фаоллаштирди. 

Evening Standard нашрининг Англия ФА ҳужжатларига таяниб хабар беришича, яримҳимоячи билан тузилган шартнома эндиликда 2032 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Иш ҳақи — ҳафтасига 180 минг фунт.

2023 йил январида аргентиналик футболчининг трансферини эълон қилган Лондон клуби келишув муддати 2031 йилда тугашини маълум қилганди. 

Манбанинг ёзишича, вингер Михаил Мудрик билан шартнома 2031 йилгача узайтирилган. Қайд этилишича, украиналик футболчи ҳафтасига 97 минг фунт маош олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар