15.04.2024 12:29
11322
Теглар
Суперкомпютер АПЛ 33-туридан сўнг чемпионликка даъвогарларнинг имкониятларини баҳолади

Opta суперкомпютери «Манчестер Сити»ни Премер-лигада ғолиб бўлишга асосий фаворит деб ҳисобламоқда. 

33-турда «шаҳарликлар» «Лутон»ни мағлуб этди (5:1) ва турнир жадвалида пешқадамга айланди. «Арсенал» ўз майдонида «Астон Вилла»га (0:2) ютқазиб «Сити»дан 2 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринга тушиб кетди, «Кристал Пэлас»га (0:1) ютқазган «Ливерпул» ҳам 2 очкога ортда қолмоқда ва 3-поғонага жойлашган. 

33-турдан сўнг «Манчестер Сити»нинг ушбу мавсумда чемпион бўлиш имконияти 70 фоизга баҳоланмоқда. «Арсенал»нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 18%, «Ливерпул»да — 12%.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар