15.04.2024 19:06
1878
Теглар
Марсиял ёзда «МЮ»ни тарк этади

Антони Марсиял ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этадиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, клуб 28 ёшли франциялик ҳужумчи билан келишувни узайтирмасликка қарор қилган. Антони 2023 йилнинг декабр ойидан буён майдонга тушмаяпти. Ҳужумчи жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Жорий мавсум Марсиял учун Манчестердаги 9-мавсум саналади. Томонларнинг амалдаги келишуви 30 июнда якунланади ва у клубни эркин агент сифатида тарк этади.

Аввалроқ, ҳужумчига «Интер» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Марсиял жорий мавсум манчестерликлар сафида жами 19 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар