15.04.2024 12:30
1850
Теглар
Фримпонг: «Жака, сен «Арсенал»дан келдинг ва «Байер»да чемпион бўлдинг!»

Жереми Фримпонг Бундеслигадаги ғолибликдан сўнг «Арсенал» ҳақида киноя билан гапирди.

«Байер» 29-турда «Вердер»ни (5:0) мағлуб этиб, муддатидан аввал Германия чемпионлигини қўлга киритди.

Леверкузенликлар ҳимоячиси кийиниш хонасидан ижтимоий тармоқда жонли эфирда трансляция қилди ва жамоадоши Гранит Жака билан суҳбатлашди.

«Гранит, Гранит, бу ерга кел, биз эфирдамиз! Уларга айт, биз лигада ғолиб чиқдик! Биз ғалаба қозондик!

Сен «Арсенал»дан келдинг ва шу ерда чемпион бўлдинг!» — деди Фримпонг.

Эслатиб ўтамиз, Жака ушбу мавсум олдидан «Байер»га ўтди. Яримҳимоячи инглиз клубидан 25 млн еврога сотиб олинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар