15.04.2024 10:10
2060
«Бавария» президенти: «Байер»ни табриклайман. Бизнинг вазифамиз — «лаган»ни Мюнхенга қайтариш»

«Бавария» президенти «Байер»ни Бундеслигадаги ғалаба билан табриклади.

Мюнхен клуби раҳбари Ҳерберт Ҳайнер «Вердер»ни мағлуб этиб (5:0), чемпионликни қўлга киритган Хаби Алонсо жамоаси ҳақида гапирди.

«Байер Леверкузен»ни тарихий биринчи чемпионлиги билан табриклайман. Жамоа совринга мутлақо лойиқ эди. Бу — қойилмақом мавсум ва ажойиб футбол учун мукофот.

«Бавария»нинг вазифаси — «лаган» (Бундеслига бош соврини) Мюнхенга қайтиши керак! Янги мавсумда кўришгунча», — деди Ҳайнер.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар