15.04.2024 10:02
2711
Теглар
«Байер» мағлубиятсиз серия бўйича «Ювентус»нинг тарихий рекордини такрорлади

Германия чемпионатининг 29-турида «Байер» «Вердер»ни (5:0) тор-мор этиб, ўз тарихида илк бор Бундеслига чемпионига айланди. 

Шу билан бирга Леверкузен клубининг мағлубиятсиз серияси 43 ўйинга етди ва Алонсо шогирдлари бу борада «Ювентус»нинг (2014) тарихий рекордини такрорлашди. 

Агар «Байер» 18 апрел куни Европа Лигаси 1/4 финалида «Вест Ҳэм»га ютқазмаса, мутлақ рекордчига айланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар