14.04.2024 20:23
2607
Теглар
Клопп: «Ливерпул» шунча вазиятлардан фойдалана олмагани даҳшатли»

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 33-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бизда Кертис Жонсда яққол вазият бўлди. Дарвинда ҳам имконият бор эди. У бор кучи билан тўпга зарба берди — агар бироз аниқроқ зарба берганида, дарвозабонда имконият қолмаган бўларди. Диогу Жота билан ҳам худди шундай. Муҳаммад Салоҳнинг вазиятида тўп чизиқда турган рақиб ўйинчисига тегди. Гол ура олмаганимиз шунчаки даҳшатли.

Бошқа вазиятлар ҳам бўлди, мен фақат яққол имкониятлар ҳақида гапиряпман. Ўзимизни жуда ёмон ҳис қиляпмиз ва бизга буни енгиш учун вақт керак. Бу ҳақиқатан ҳам ёқимсиз.

Уйда кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлдик ва бунга кўникмаганмиз. Келинг, бунга қандай муносабатда бўлишимизни кўрамиз. Бу борада ишлашимиз керак ва, албатта, шундай қиламиз. Ҳозир буни мавсумнинг қолган қисми учун бошланғич нуқта деб айта олмайман», — деди мерсисайдликлар устози Sky Sports'га берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар