14.04.2024 23:21
6084
Теглар
IBA
IBA чемпионлар оқшоми. Ҳасанбой Дўсматов IBA чемпионига айланди, барча боксчиларимизда ғалаба

Бугун, Тошкентдаги «Humo Arena»да Ўзбекистон бокс терма жамоаси Жаҳон бокс терма жамоасига қарши рингга кўтарилди. 

Аълохон Абдуллаевда ғалаба
«IBA чемпионлар оқшоми» доирасидаги дастлабки баҳсда вакилимиз Аълохон Абдуллаев мўғилистонлик Жаргал Отгонжаргални 5 раунддаёқ нокаутга учратди.

Иқболжон Холдаровда ҳам ғалаба
Оқшомнинг навбатдаги жангида Иқболжон Холдаров 6 раунд якунига кўра қозоғистонлик Раҳманқўл Сагадатни мағлубиятга учратди.

Ғалабали серия давом этади
Мужибилло Турсунов ҳам 6 раунд этган жангда ҳакамлар қарорига кўра танзаниялик Жума Чоки устидан ғалабага эришди.

Элнур Абдураимов ҳам ғалаба қозонди
«IBA чемпионлар оқшоми»нинг -60 кг вазда ўтказилган баҳсида вакилимиз Элнур Абдураимов мексикалик тажрибали Cарлос Орналес устидан ғалаба қозонди.

Зокиров хорватиялик боксчини мағлуб этди
+92 кг вазнда рингга кўтарилган Жаҳонгир Зокиров, хорватиялик боксчи Смаки Агрон устидан устидан ишончли тарзда  ғалабага эришди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам рақибини таслим этди
Туркиялик Фатиҳ Келесга қарши бўлиб ўтган баҳсда Асадхўжа рақиби устидан қийинчиликсиз ғалабага эришди.
алабага эришди.

Ҳасанбой Дўстматов IBA чемпионига айланди
Испаниялик Самуел Кармонага қарши тўлиқ 10 раунд бўлиб ўтган баҳсда, Ҳасанбой устунлик билан рақибинт мағлубиятга учратди ва IBA чемпионига айланди. Дўсматовга Халқаро бокс уюшмаси томонидан IBA камари тақдим этилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар