14.04.2024 15:19
3148
Теглар
ЎФА Иброҳимхалил Йўлдошевнинг Осиё кубоги U23 турнирида иштирок этиши борасида келишувга эришди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон олимпия жамоасига номзод легионерлардан бири Қатарга боришини маълум қилди.

«ЎФА Иброҳимхалил Йўлдошевнинг Осиё кубогида иштирок этиши борасида келишувга эришди, футболчимиз яқин кунларда терма жамоа ихтиёрига етиб келиши кутилмоқда», - дейилади ташкилот хабарида.

Қайд этилишича, айни пайтда легионерларимизнинг клублари билан музокаралар давом этмоқда. Музокаралар натижаси ЎФА томонидан маълум қилиниши айтилган.

Маълумот учун, Темур Кападзе шогирдлари турнирнинг 1-турида 17 апрел куни Малайзияга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар