13.04.2024 20:42
3147
Ўзбекистон Кубоги. «Андижон» «Динамо» билан баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди, «Сурхон»да ҳам дуранг, «Локомотив»да ғалаба

Ўзбекистон Кубогида 1-тур баҳслари давом эттирилди. 

Д гуруҳида «Локомотив» «Зомин»ни мағлуб этди, Гуруҳнинг биринчи ўйинида «Қизилқум» кутилмаганда «Олимпик Мобиуз»га ютқазганди (1:2). 

Е гуруҳида «Сурхон» — «Олимпик» баҳсида ҳисоб очилмади, «Локомотив БФК» «Чиғатой»дан минимал ҳисобдан устун келди. 

«Ўлим гуруҳи»да «Андижон» «Динамо» билан жанговар дуранг қайд этди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида 14 апрел куни «Насаф» «Навбаҳор»ни қабул қилади. 

Ўзбекистон Кубоги. 1-тур. 13 апрел
Д гуруҳи
Локомотив — Зомин 1:0
Гол: Дамян Крайишник (14, пеналти). 

Е гуруҳи
Сурхон — Олимпик 0:0

Локомотив БФК — Чиғатой 1:0
Гол: Муҳаммаджон Абдурашидов (14). 

Ҳ гуруҳи
Андижон — Динамо 2:2
Голлар: Шерзод Эсанов (67), Рустам Турдимуродов (89) — Франсис Нарҳ (11), Жоэл Кожо (73).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар