13.04.2024 09:24
3143
Теглар
Неймар «Ал Ҳилол» билан илк совринни ютгач: «Мактабда ҳам шундай эди! Бошқалар меҳнат қилди, мен эса шунчаки керакли баҳони олиш учун келдим!»

Неймар «Ал Ҳилол»нинг Саудия Арабистони суперкубогидаги ғалабасидан кейин ҳазиллашди.

Финалда Ар Риёд жамоаси «Ал Иттиҳод»ни мағлуб этди – 4:1.

Октябр ойида жароҳат олган Неймар турнирнинг бирорта ўйинида майдонга тушмади, аммо жамоадошлари билан ғалабани нишонлади.

Маросимдан сўнг у медал билан видеони жойлаштирди ва унда шундай ёзди: «Мактабда ҳам шундай эди! Бошқалар меҳнат қилди, мен эса шунчаки керакли баҳони олиш учун келдим!»

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар