13.04.2024 19:10
3413
Теглар
Ла Лига. «Атлетико» «Жирона» устидан ишончли ғалабага эришди, Гризманнда дубл

Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Атлетико» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Довбикнинг голига Гризманн дубли билан жавоб берди. Яна бир гол Корреа ҳисобига ёзилди. 

Каталония клуби 65 очко билан 3-ўринда қолди. «Атлетико» очколарини 61 тага етказиб, 4-ўринни мустаҳкамлади. 

Ла Лига. 31-тур

Атлетико Жирона 3:1

13 апрел, «Метрополитано»

Голлар: Гризманн (34 пеналти, 50), Корреа (45+6) — Довбик (4).

Атлетико – Облак, Молина, Савич, Эрмосо, Рейнилду (Витцел, 46), Рикелме (Лино, 68), Саул (Мората, 41), Коке, Де Паул (Аспиликуэта, 75), Корреа, Гризманн (Лоренте, 68).

Жирона – Гассанига, Ян Коуто, Эрик Гарсия, Блинд, Давид Лопес (Мартинес, 65), Мигель Гутеррес, Алеиш Гарсия, Эррера (Порту, 65), Солис (Торре, 57), Довбик (Стуани, 83), Савио (Фернандес, 83).

Огоҳлантиришлар: Саул (25), Эррера (32), Корреа (35), Ян Коуто (70), Лоренте (90+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар