13.04.2024 10:24
3664
«Интер» Думфрис кетса, «МЮ» ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

«Интер» Аарон Ван-Биссакага қизиқиш билдирмоқда.

La Gazzetta dello Sport'нинг хабар беришича, агар ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Думфрис кетса, миланликлар «Манчестер Юнайтед» футболчисини қўлга киритишга уриниб кўришади. Италия клуби аллақачон бу имкониятни ўрганиб чиққан ва англиялик ҳимоячининг агентлари билан боғланган.

Таъкидланишича, «Интер» вакиллари Ван-Биссака Англиядан ташқарида ўйнашга қарши эмас, деган таассурот олишган. 

Думфрисга келсак, унинг эҳтимолий трансфери 2025 йилда тугайдиган шартномасини узайтириш бўйича музокаралардаги қийинчиликлар билан боғлиқ.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар