13.04.2024 16:48
4571
«Бавария» Нагелсманн ва Де Зербидан бирини танлайди. Фаворит маълум

«Бавария» бош мураббийликка Юлиан Нагелсманн ва Роберто Де Зербидан бирини танлайди. 

Bild журналисти Кристиан Фалкнинг ёзишича, мюнхенликлар раҳбарлари «Брайтон» устози клубга мос келишига ишончлари комил эмас: италиялик мутахассис мураккаб характерга эга шахс саналади. Бундан ташқари, у немис тилини билмайди ва ўзи билан катта ёрдамчилар жамоасини олиб келмоқчи.

Шу билан бирга «Бавария» раҳбарларига «Брайтон»нинг футболи ёқади. Клуб аллақачон Де Зерби билан алоқада бўлган. Мураббий мюнхенликлар билан ишлашга қизиқмоқда.

Бироқ Юлиан Нагелсманн «Бавария» бош мураббийлигига фаворит номзод бўлиб қолмоқда. У Германия миллий жамоаси билан шартномасини узайтириш ёки 2023 йил март ойида ишдан бўшатилган собиқ клубига қайтиш борасида танлов қилиши керак.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар