13.04.2024 09:32
2371
Анчелотти: «Беллингҳэмнинг самарадорлиги пасайди, аммо ўйини эмас. У марказий ҳужумчи эмас»

Карло Анчелотти Жуд Беллингҳэмдаги пасайиш ҳақида фикр билдирди.

«Беллингҳэм сюрприз бўлди, 20 та гол урди. Энди у ўз ишини қиляпти.

Жуд — ҳужумкор яримҳимоячи ва плеймейкер. У марказий форвард эмас. Унинг самарадорлиги бироз пасайган, лекин ўйини эмас. 

Унга нимадир етишмаяпти деб ўйламайман. Шунчаки у гол урмаяпти. Эртами-кечми у яна гол уради», — деди мадридликлар устози.

20 ёшли инглиз 2024 йилда «Реал» сафида 12 та ўйинда 3 та гол урди. Бундан ташқари, унинг ҳисобида 5 та ассист бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар