12.04.2024 18:04
1926
Теглар
Каррагер: «Ливерпул» энди бор эътиборини АПЛга қаратиши, «Аталанта» билан жавоб ўйинига 2-таркибни юбориши керак»

Жейми Каррагер «Ливерпул» эндиликда бор эътиборини АПЛга қаратиши керак, деб ҳисобламоқда. 

Мерсисайд клуби 11 апрел куни Европа Лигаси чоракфиналининг дастлабки баҳсида «Аталанта»га йирик ҳисобда ютқазди — 0:3. Жавоб беллашуви 18 апрел куни бўлиб ўтади. 

«Ливерпул»дан даҳшатли ўйин ва натижа.

Бундай мағлубиятнинг ягона ижобий томони — Юрген жавоб баҳсида иккинчи таркиб билан ўйнаши ва бор эътиборини АПЛга қаратиши керак!», — деб ёзди «қизиллар»нинг собиқ ҳимоячиси ўзининг «твиттер»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар