12.04.2024 23:50
3131
Теглар
Эрон Про лигаси. «Истиқлол» - «Персиполис» пойгаси давом этди, Машарипов ва Ўрунов асосий таркибда ўйнади, Турсуновда ғалаба

Эрон Про лигаси 23-тури ўзбекистонлик легионерлар тўп сураётган клублар учун омадли ўтди.

Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушган баҳсда «Истиқлол» сафарда ғалабага эришиб, 50 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда.

«Персиполис» эса ўз майдонида минимал ҳисобда ғалабага эришиб, 49 очко билан пешқадамни таъқиб қилмоқда. Учрашувда Остон Ўрунов 85 дақиқа ҳаракат қилди.

Достон Турсунов тўп сураётган Хузистон клуби ҳам ғалаба қозонди. Жамоа 19 очко билан 14-ўринда бормоқда. Ҳимоячимиз учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган.

Эрон Про лигаси. 23-тур
«Алюминиум» – «Истиқлол» - 0:1
Гол: Густаво Бланко, 45.

«Персеполис» – «Малаван» 1:0
Гол: Алкасир, 50.

«Истиқлол Ҳузистон» – «Санат Нафт» - 2:1

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар