12.04.2024 00:58
3555
Теглар
«Ал Ҳилол» «Ал Иттиҳод»ни йирик ҳисобда енгиб, Саудия суперкубогини қўлга киритди

Саудия суперкубоги финалида «Ал Ҳилол» «Ал Иттиҳод» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ўз тарихида 4-бор ушбу турнир ғолиблигини қўлга киритди. Риёд клуби сафида Малком дублга эришди. 

Эслатиб ўтамиз, «Ал Ҳилол» яримфиналда «Ан Наср»ни мағлуб этганди (2:1). 

Саудия суперкубоги. Финал

Ал Иттиҳод Ал Ҳилол 1:4

11 апрел. Абу Даби. «Муҳаммад бин Зайд Стэдиум»

Голлар: Ҳамидуллоҳ (21) — Малком (5, 89), Салим Ад Досари (44), Носир Ад Досари (90+6).

Аниқ амалга оширилмаган пеналти:  Ҳамидуллоҳ (21).

Ал Иттиҳод — Ал Маюф, Фаваз, Луис Фелипе (Ал Жаади, 90), Ҳегази, Ал Олаян (Жота, 58), Ромарино (Кадеш, 58), Аш Шамрони, Канте, Ал Амри (Ҳамид Ал Гамди, 74), Ҳамидуллоҳ, Бензема. 

Ал Ҳилол — Буну, Абдулҳамид, Кулибали, Ал Булайҳи, Лоди (Аш Шаҳрони, 60), Невеш, Милинкович-Савич, Микаэл (Ат Тамбакти, 90+1), Малком (Носир Ад Досари, 90+5), Салим Ад Досари (Ал Ҳамдан, 90+5), Аш Шаҳри (Канно, 60). 

Огоҳлантиришлар: Лоди (20), Ал Амри (39), Кулибали (53), Малком (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар