10.04.2024 23:15
2508
Теглар
Гнабри қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

«Бавария» вингери Серж Гнабри қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди.

Яримҳимоячи Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «Арсенал»га қарши ўйинда (2:2) гол урган ва 70-дақиқада алмаштирилганди. 

Германиялик 28 ёшли футболчининг чап сони орқа мушаклари жароҳатланган. Клуб футболчининг яқин орада майдонга тушмаслигини хабар қилди, бироқ унинг қайтиш санасини очиқламади. 

Sky журналисти Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, Серж камида 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади. У 17 апрел куни «Арсенал»га қарши жавоб ўйинида майдонга тушмайди.

Гнабри олдинроқ мушакларнинг шикастланиши туфайли 3 ойни ўтказиб юборган ва март ойи бошида сафга қайтганди.

Бу мавсумда футболчи 17 ўйинда 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар