09.04.2024 23:34
1840
Теглар
Луис Энрике: «ПСЖ»га қарши «Барса»нинг жанговар таркиби тушишини истайман. Бу мен учун чақирув»

Луис Энрике «ПСЖ»га қарши ўйинда «Барселона» энг кучли таркиби билан ўйнашини истамоқда.

«Таркибимизда сариқ карточка туфайли жавоб ўйинини ўтказиб юбориш хавфи остида бўлган ўйинчилар бор. Аммо мен бу ҳақда ўйлаётганим йўқ.

Шахсан ўзим «Барселона»нинг эртанги ўйинда энг кучли таркибида тўп суришини, жароҳати бор ўйинчилар ҳам бизга қарши баҳс олдидан сафга қайтишини истайман. Шу жумладан, Гавининг ҳам «ПСЖ»га қарши тўп суришини истардим. Рақиб жамоа жанговар таркибида ўйнашини хоҳлардим, чунки бу мен учун чақирув», - дейди «ПСЖ»нинг испаниялик бош мураббийи.

Маълумот учун, Луис Энрике «Барселона»нинг собиқ бош мураббийи саналади.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» - «Барса» ўртасидаги чоракфинал дастлабки учрашуви чоршанба оқшомида Парижда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар