08.04.2024 16:54
1974
Ван Дейк: «Манчестер Юнайтед» билан дуранг – мағлубиятга ўхшайди»

«Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейк АПЛ 31-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан (2:2) кейин фикрларини билдирди.

«Бу ўйиндаги дуранг мағлубиятга ўхшайди, бунга ўзимиз айбдормиз. Жуда кўп вазиятларга эга эдик, аммо ўйин масаласини аввалроқ ҳал қила олмадик. Афсуски, хатоларга йўл қўйдик. Вазиятни ўнглаш учун кўп вақтимиз бор эди, аммо жуда шошилдик ва очколарни қўлдан чиқардик», - дейди ван Дейк ўйиндан кейин.

Маълумот учун, «Ливерпул» ушбу дурангдан сўнг 71 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Арсенал» тўплар нисбатига кўра, пешқадамга айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар