08.04.2024 15:30
2728
«ПСЖ» – «Барселона» ўйинини Тэйлор бошқаради, «Атлетико» – «Боруссия» баҳсига Гуида тайинланди

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси 1/4 финал дастлабки ўйинлари доирасидаги  «ПСЖ» – «Барселона» ва «Атлетико» – «Боруссия» баҳсларини бошқарадиган ҳакамларни маълум қилди.

Унга кўра, Париждаги «ПСЖ» – «Барселона» учрашувини англиялик ҳакам Энтони Тэйлор бошқарса, Мадридда ўтадиган «Атлетико» – «Боруссия» ўйинига италиялик Марко Гуида тайинланди.

Маълумот учун, ушбу баҳслар 10 апрелЬ чоршанба оқшомида соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар