08.04.2024 09:28
1273
Теглар
«Ливерпул» бир мавсумда «МЮ» дарвозасига 62 та зарба бериб, АПЛ рекордини ўрнатди

«Ливерпул» «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинларда рекорд даражада зарба берди.

Мерсисайдликлар ушбу мавсумда Англия чемпионатидаги ўзаро икки баҳс давомида 62 марта зарба беришган: 34 таси «Энфилд»да, 28 таси «Олд Траффорд»да.

Opta Sports статистикаси тарихида (2003 йилдан бери) Англияда ҳеч қачон бир мавсумда бир жамоа бошқасининг дарвозасига бунча кўп ҳужум уюштирмаган. 

Эътиборлиси, «Ливерпул» шунча зарбага қарамай, «МЮ»ни иккала ўйинда ҳам мағлуб этолмади – 0:0 ва 2:2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар