08.04.2024 22:03
5191
Теглар
Исроил Мадримов ўзбек боксчиларининг Париж Олимпиадасидаги имкониятларига баҳо берди

Бокс бўйича супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов ўзбекистонлик чармқўлқоп усталарининг Париж-2024 Олимпиадасидаги имкониятларини юқори баҳолади.

Париж Олимпиадасида ўзбек боксчиларидан қандай натижа кутяпсиз?

«Катта натижалар кутяпмиз. Чунки жамоамиз таркибида тажрибали спортчилар йиғилган — Ҳасанбой Дўстматов, Абдумалик Ҳалоков, Руслан Абдуллаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев кабилар. 

80 кгда янги спортчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев, 92 кгда ЖЧ совриндори Лазизбек Муллажонов, оғир вазнда Баҳодир Жалолов ҳам бор. Таркиб жуда кучли. Яхши натижалар бўлади, деб ўйлайман», — деган Исорил Мадримов Kun.uz билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар