08.04.2024 20:43
3466
Теглар
«Қийин бўлади, лекин биз «Реал»миз» — Рюдигер «Сити»га қарши баҳс олдидан

«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер ЕЧЛ 1/4 финал доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Қийин ўйин бўлади, лекин биз «Реал»миз. Ўзимизга ишонамиз. Формамиз ҳам кайфиятимиз ҳам яхши. Бир оиладекмиз ва буни майдонда кўрсатишимиз керак. 

«Сити»нинг тўпга эгалик қилишини шунчаки томоша қилиб ўтирмаймиз. Олдинга чиқишга имконимиз бўлади. Шунингдек, яхши ҳимояланишимизга ҳам тўғри келади. Нима бўлишидан қатъий назар, ҳаммасига тайёрмиз», — дейди германиялик футболчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар