08.04.2024 20:06
955
Теглар
АПЛ «Эвертон»дан молиявий қоидабузарликлар учун яна 2 очко олиб ташлади

«Эвертон» клуби мустақил комиссия томонидан томонидан навбатдаги марта жаримага тортилди.

Ливерпул шаҳри жамоаси молиявий қоидабузарликлар сабабли Премьер-лигада 2 очкодан маҳрум этилди. Молиявий қоидабузарликка 2022/23 йилги мавсумда йўл қўйилган.

Қайд этиш жоиз, АПЛ «Эвертон»ни иккинчи марта жазоламоқда. Аввалроқ, клуб 10 очкодан маҳрум этилган, сўнг апелляциядан кейин жарима 6 очкога қисқартирилганди.

Шу тариқа, клуб АПЛда 16-ўринга тушди. Ливерпулликлар ҳисобида 31 ўйиндан кейин 27 очко мавжуд.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар