08.04.2024 04:19
1711
Теглар
Лига 1. «Монако» «Ренн»ни мағлуб этди, «Лион»да иродали ғалаба ва бошқа натижалар

Франция чемпионатида 28-тур баҳслари якунланди. 

«Брест» (53) 7 та гол урилган баҳсда «Мец»ни мағлуб этиб, 2-ўринни мустаҳкамлади. 

«Монако» (52, 3-ўрин) ўз майдонида «Ренн»дан (39, 9-ўрин) минимал ҳисобда устун келди. 

«Лион» (38, 10-ўрин) сафарда «Нант» устидан иродали ғалабага эришди. 

«Ницца» (44, 5-ўрин) «Реймс» (40, 7-ўрин) майдонида голсиз дуранг қайд этди. 

Лига 1. 28-тур. 7 апрел

Брест Мец 4:3

Голлар: Шардоне (12), Думбия (31), Муне (38), Сатриано (60) — Траоре (6), Микаутадзе (74, 80).

Монако Ренн 1:0

Гол: Аклиуш (25). 

Нант Лион 1:3

Голлар: Аблин (16) — Ляказетт (75), Фофана (77), Орбан (90+6). 

Реймс Ницца 0:0

Монпеле Лорян 2:0

Голлар: Савание (55, пеналти), Карамо (90). 

Тулуза Страсбург 0:0

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар