07.04.2024 21:30
2530
Теглар
АПЛ. «Ливерпул» «МЮ» билан жанговар дуранг қайд этди ва 1-ўринга қайта олмади

Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ливерпул» «Олд Траффррд»да «Манчестер Юнайтед» билан жанговар дуранг қайд этди. 

1-бўлим тўлиқ мерсисайдликлар устунлигида ўтди ва Диас ҳисобни очди. 2-бўлим бошида эса Квансанинг «совға»сидан сўнг Фернандеш «МЮ»нинг илк зарбасиниёқ голга айлантирди. 18 ёшли Майну эса чиройли голи билан мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин сўнгида Эллиотт ишлаган пеналтини Салоҳ голга айлантирди. 

Дурангдан сўнг «Ливерпул» очколарини 71 тага етказди ва «Арсенал» билан тенглашди. Аммо Лондон клуби тўплар нисбатига кўра пешқадамликни сақлаб қолди.  3-ўриндаги «Манчестер Сити»да 70 очко бор. «МЮ» 49 очко билан 6-поғонага жойлашган. 

АПЛ. 32-тур

Манчестер Юнайтед Ливерпул 2:2

7 апрел, «Олд Траффорд»

Голлар: Фернандеш (50), Майну (67) — Диас (23), Салоҳ (84, пеналти).

Манчестер Юнайтед – Онана, Далот, Магуайр, Камбвала, Уан-Биссака, Каземиро, Фернандеш, Майну (Маунт, 84), Гарначо (Амрабат, 79), Рэшфорд (Антони, 66), Ҳойлунд.

Ливерпул – Келлеҳер, Брэдли (Гомес, 66), ван Дейк, Куанса, Робертсон, Эндо (Эллиотт, 69), Собослаи (Жонс, 66), Мак Аллистер, Салоҳ, Диас, Нунес (Гакпо, 68).

Огоҳлантиришлар: Брэдли (7), Камбвала (74), Онана (80), Жонс (89), Маунт (90+3), Антони (90+4), Каземиро (90+7).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар