06.04.2024 12:10
7745
Ван Дейк «Ливерпул»да бирга ўйнаган энг яхши жамоадошини айтди

«Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейк жамоада бирга тўп сурган энг яхши клубдошини айтди.

«Бошқа ўйинчиларни хафа қилгим йўқ, аммо келинг, жамоамизни тарк этган ўйинчилар орасидан танлай.

Биласизми, Роберто Фирмино – биз сўнгги йилларда эришган ютуқларимизда жуда муҳим фигура эди. У Салоҳ ва Манени боғловчи ўйинчи бўлган. Бу ажойиб учлик ҳимояга ҳам ёрдам бериб, ишимизни анча енгиллаштирган. 

Ҳозирда ҳам Муҳаммад Салоҳ, Алисон Беккер сингари ажойиб шерикларим бор, қолаверса Жоэл Матипни ҳам шу жумладан», - дейди ван Дейк.

Эслатиб ўтамиз, Фирмино 2015-2023 йиллар давомида «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб, 362 ўйинда 111та гол ва 79та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар