06.04.2024 18:21
16351
Мессининг «Интер Майами»даги йиллик даромади маълум бўлди

«Интер Майами» клуби раҳбарияти Лионел Мессининг клубдаги йиллик даромадини маълум қилди.

«Интер Майами» хўжайини Хорхе Маснинг маълум қилишича, Мессининг АҚШ клубида йиллик 50 миллиондан 60 миллион долларгача даромад қилиши кафолатланган. Бу даромад Apple ва Adidas билан шахсий ҳамкорлик доирасида янада ошиши мумкин.

Қайд этилишича, Месси келажакда клубнинг эгаларидан бирига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йилнинг ёзида Майами клубига кўчиб ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар