06.04.2024 10:32
3930
Теглар
«Ман Сити», «Реал», «Бавария» – ЕЧЛ жорий мавсумида энг кўп маблағ ишлаган клублар

«Манчестер Сити» клуби Чемпионлар лигаси жорий мавсумида энг кўп пул ишлаган жамоага айланди.

«Шаҳарликлар» жорий мавсум турнирдаги иштироки билан 89,02 млн евро ишлаган. Ушбу даромад ғалабалар ва телевизион ҳуқуқ орқали қўлга киритилган.

Чоракфиналгача даромадлар бўйича «Реал» (86,75 млн) иккинчи ўринда бўлса, 3-ўриндан – «Бавария» (86,02) жой олган.

«ПСЖ» (76,28), «Атлетико» (75,05), «Боруссия» (74,53), «Барселона» (74,33) ва «Арсенал» (68,44) топ-8ликдан жой олган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Ман Сити» турнир ғолибига айланиб энг кўп – 134,9 млн евро ишлаб топганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар