06.04.2024 15:05
1529
Теглар
Куртуа мавсум якунланмасидан сафга қайтади

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа қачон майдонга қайтишни режалаштираётганини айтди. 

«Ой охирида гуруҳ билан машғулотларда қатнашаман», — дея Куртуанинг сўзларини келтирган Фабрицио Романо. 

Аввалроқ, Маrca нашри Тибонинг бу мавсум бошқа ўйнай олмаслиги ҳақида ёзганди. 

Эслатиб ўтамиз, белгиялик 31 ёшли посбон ўтган йил август ойида машғулот вақтида хочсимон пайларидан шикастланиб, операция қилинганди. Шундан кейин март ойида машғулотларга қайтган Куртуа жароҳатини қайталаб, сафдан чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар