04.04.2024 17:33
4149
Теглар
ФИФА рейтинги. Тожикистон юзликда, Қирғизистон Қозоғистон ўрнини эгаллади, Туркманистонда пасайиш, Афғонистон 7 поғона кўтарилди

ФИФА март ойи рейтингида Ўзбекистон икки поғона юқорилаб, 64-ўриндан жой олган бўлса, қўшниларимиз орасида ҳам ўсиш кузатилган.

Осиё кубогида чоракфиналгача етиб борган, ЖЧ-2026 саралашида Саудия Арабистони билан Душанбеда дуранг қайд этган Тожикистон миллий жамоаси март ойи якунларига кўра, 99-ўринда қолди.

Қирғизистон эса саралашда Хитой Тайпейи устидан эришилган икки ғалаба орқали 4 поғона кўтарилди ва 100-ўриндан жой олди.

Яна бир қўшни мамлакат Қозоғистон миллий жамоаси эса Евро-2024 плей-офф босқичидаги омадсизлик сабабли уч поғона пастлаб, юзликдаги ўрнини Қирғизистонга бўшатиб, 103-ўринга тушди.

Март ойидаги саралаш баҳсларида Эронга икки ўйинда ҳам мағлуб бўлган Туркманистон 143-ўриндан жой олган.

Яна бир қўшнимиз Афғонистон Ҳиндистонни мағлуб этиб, бир йўла 7 поғона юқорилаб, 151-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар