04.04.2024 01:43
3096
Теглар
Германия Кубоги. «Байер» «Фортуна»ни тор-мор этиб, финалга чиқди

Германия Кубогининг иккинчи яримфиналида «Байер» ўз майдонида 2-дивизион вакили «Фортуна» дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди. Виртц дубл ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Шу тариқа Алонсо жамоасининг мағлубиятсиз серияси 40 та ўйинга етди. 

Леверкузен клуби финалда иккинчи Бундеслиганинг бошқа бир жамоаси «Кайзерслаутерн» билан ўйнайди. Баҳс 24 май куни ўтказилади. 

Германия Кубоги. Яримфинал

Байер Фортуна 4:0

3 апрел, «Бай-Арена»

Голлар: Фримпонг (7), Адли (20), Виртц (35, 60 пеналти).

Байер – Коварж, Фримпонг, Та, Тапсоба, Станишич, Грималдо (Инкапиэ, 71), Жака (Коссуну, 78), Андрих, Виртц (Ҳофманн, 65), Адли (Телла, 65), Шик (Бонифасе, 66).

Фортуна – Кастенмайер, Циммерманн (Вермей, 85), Ҳоффманн (Куарши, 46), Зиберт, Обердорф, Йоуҳаннессон, Энгелҳардт, Клаус (Зоботтка, 46), Ийоа (Ястшембски, 76), Цолис, Мустафа (Немец, 65).

Огоҳлантириш: Цолис (37).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар