03.04.2024 02:05
4130
Теглар
Саудия Про Лигаси. «Ан Наср» 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Роналдуда яна ҳет-трик

Саудия Арабистони чемпионатининг 26-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди. 

«Ан Наср» (62) сафарда «Абҳа» (22, 17-ўрин) дарвозасига жавобсиз 8 та тўп киритди. Бир бўлим ўйнаган Роналду ҳет-трик (икки гол жаримадан) ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 39 ёшли ҳужумчи қаторасига иккинчи баҳсда 3 та гол урди. 

Пешқадам «Ал Ҳилол» (74) эса «Ал Аҳдуд» (24, 15-ўрин) дарвозасини 3 бор ишғол қилиб, 2-ўриндаги «Ан Наср» билан 12 очколик фарқни сақлаб қолди.

Саудия Про лигаси. 26-тур. 2 апрел

Абҳа Ан Наср 0:8

Голлар: Роналду (11, 21, 42),  Мане (33), Ас Сулайҳи (44),  Ғариб (51), Ал Алави (63, 86). 

Ан Наср – Оспина, Бушал, Лапорт, Ал Фатил, Теллес (Ан Наҳли, 65), Отавио, Ас Сулайҳим (Ал Ҳасан, 58), Ан Нажи, Мане (Aл Алави, 46), Гариб (Аман, 69), Роналду (Aн Немер, 46).

Ал Ҳилол Ал Аҳдуд 3:0

Голлар: Аш Шаҳри (16), Малком (66), Салим Ад Досари (73).

Ал Ҳилол – Буну, Абдулҳамид (Ал Бурайк, 69), Кулибали, Ал Булайҳи, Лоди (Аш Шаҳрони, 69), Милинкович-Савич, Рубен Невеш, Салим Ад Досари (Ал Фараж, 77), Майкл Ричард, Малком (Ал Қаҳтони, 77), Аш Шаҳри (Ал Ҳамдан, 69).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар