30.03.2024 10:57
2924
«Биз бир кемадамиз». Тен Ҳаг «МЮ»дан истеъфога чиқарилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

 «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг мавсум якунида клубдан истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

«Топ-даражадаги клубларда ишлаётганингда бундай гап-сўзларга кўникиб қоласан. Шундай экан, бундай миш-мишларга эътибор бермайман. Ўйинчиларни ҳам, мени ҳам бундай гаплар ташвишлантирмайди. Биз жамоа билан бир кемадамиз. Бу ерда ҳар бир киши натижага эришиш учун борини бериб, курашиши лозимлигини яхши билади», - дейди тен Ҳаг.

Маълумот учун, нидерландиялик мураббий 2022 йилнинг ёзида Манчестер клуби бош мураббийига айланган. У жами 98 ўйинда «МЮ»ни майдонга бошлаб, 63 ўйинда ғалаба, 11 дуранг ва 28 марта мағлубият қайд этган. 

«МЮ» АПЛда 28 ўйинда 47 очко жамғариб, 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар