29.03.2024 09:11
5094
Манба: «Ливерпул» Алонсо номзодидан воз кечди. Клуб икки номзодга эътибор қаратади

«Ливерпул» Хаби Алонсони таклиф қилиш режасидан воз кечди.

Испаниялик мутахассис Юрген Клопп ўрнига асосий номзодлардан бири ҳисобланганди. Бироқ The Times хабарига кўра, «қизиллар» ортиқ Алонсо вариантини кўришмаяпти. 

«Ливерпул»нинг фикрича, Хаби камида яна бир мавсум «Байер»да қолиш ниятида. Шу сабаб инглизлар муқобил номзодларга мурожаат қилишади. Клубнинг шорт-листидан ҳозирда «Спортинг»ни бошқараётган Рубен Аморим ва «Брайтон» устози Роберто Де Зерби бор.

Эслатиб ўтамиз, Алонсога «Бавария» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар