30.03.2024 03:02
2390
Теглар
Лига 1. Ҳусановсиз «Ланс» сафарда «Лилл»га ютқазди

Франция чемпионатининг 27-турини бошлаб берган ўйинда «Лилл» ўз майдонида «Ланс»ни қабул қилиб, Жегрованинг дубли эвазига ғалаба қозонди. 

Меҳмонларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов сариқ карточкалари 5 тага етгани боис беллашувни ўтказиб юборди. 

«Лилл» очколарини 46 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. «Ланс» 42 очко билан 6-поғонада қолди. 

Лига 1. 27-тур

Лилл Ланс 2:1

29 март, «Пер Моруа»

Голлар: Жегрова (9, 60) — Ваи (78).

Лилл – Шевале, Сантуш, Диаките, Йоро, Исмаили, Гудмундссон (Алессандро, 86), Андре, Бинтолиб, Жегрова (Унас, 77; Кабелла, 86), Ҳаралдссон (Кавалейру, 90), Дэвид (Даго, 90).

Ланс – Самба, Агиляр (Томассон, 87), Данзо, Медина, Чавес (Айдара, 61), Франковски (Фюлжени, 61), Абдул Самад (Диуф, 70), Давид Кошта, Эл Энауи, Саид (Ваи, 61), Сотока.

Огоҳлантиришлар: Медина (35), Андре (52), Жегрова (64), Ваи (64), Давид Кошта (88), Бинтолиб (88).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар