30.03.2024 01:48
2065
Теглар
БАА чемпионати. «Ал Ваҳда» — «Шабоб Ал Аҳли» баҳсида 6 та гол урилди, Эркинов 68 дақиқа ўйнади, Ғаниев захирада қолдирилди

БАА чемпионатининг 17-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ал Ваҳда» (31, 4-ўрин) «Шабоб Ал Аҳли»ни (34, 3-ўрин) қабул қилди. Беллашувда жанговар дуранг қайд этилди. 

«Ал Ваҳда» сафида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Ҳожимат Эркинов 68 дақиқа ҳаракат қилди ва сўнг ўрнини 40 ёшли Исмоил Матарга бўшатиб берди. Дубайликлар таркибидаги ўзбекистонлик футболчи Азиз Ғаниев эса захирада қолдирилди. 

БАА чемпионати. 17-тур

Ал Ваҳда Шабоб Ал Аҳли 3:3

29 март, «Ан Наҳян»

Голлар: Пимента (67), Матар (83), Ҳарбин (90+1) — да Круз (27, 50), Даббур (90+5).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар