28.03.2024 16:21
3701
Сергей Арслонов – «Бунёдкор» бош мураббийи

«Бунёдкор» клуби жамоада янги бош мураббий иш бошлаганини эълон қилди.

«Хорватиялик мутахассис Иван Бубало билан ҳамкорлик тўхтатилгач Анвар Ғофуров вақтинча бош мураббий лавозимида ишлаб келаётган эди. Деярли икки ҳафта давом этган изланиш ва музокаралардан сўнг тажрибали мутахассис Сергей Арслонов билан келишувга эришилди. Сергей Илясович эртага «Бунёдкор» бош мураббийи сифатида илк учрашувини ўтказади», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Сергей Илёсович футболчилик фаолияти давомида «СКА Хабаровск», «Кубан» (иккаласи Россия), «Вахш», «Помир» (иккаласи Тожикистон), «Навбаҳор», «Қизилқум», «Сурхон» клубларида тўп сурган.

Мураббийлик фаолияти давомида эса Ўзбекистон U-19 ёшлар жамоасида мураббий, «Қизилқум» ва «Динамо» клубларида мураббий ва бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар