28.03.2024 17:42
7810
«МЮ» Ҳойлундга ўринбосар сифатида «Реал» ҳужумчисини таклиф этмоқчи

«Манчестер Юнайтед» «Реал» ҳужумчиси Хоселуга қизиқиш билдирмоқда.

Relevo хабарига кўра, «МЮ»нинг икки вакили бир неча ҳафта олдин Испанияга келиб, Хоселунинг агенти билан учрашган. «Манчестер Юнайтед» ёзда уни ўз сафига таклиф этмоқчи.

Қайд этилишича, инглиз клуби жамоанинг асосий форварди Расмус Ҳойлундга захира сифатида Хоселуни кўрмоқда. 34 ёшли испаниялик ҳужумчи ҳуқуқий жиҳатдан «Эспаньол»га тегишли бўлиб, «Реал»да ижара асосида ўйнамоқда. 

Маълумот учун, Хоселу жорий мавсум Ла Лигада 27 ўйинда 8та гол ва 2та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар