28.03.2024 08:29
3393
Камавинга жиддий жароҳатдан қутулиб қолди

Эдуардо Камавинга Чилига қарши ўйинда (3:2) жиддий жароҳатдан қутулиб қолди.

«Реал» клуби ва Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси ўртоқлик ўйинининг 1-бўлимида тўпиғида оғриқ сезгани учун алмаштирилди. У майдонни оқсоқланиб тарк этганди. 

АS хабарига кўра, Камавинга «Валдебебас»да тиббий кўрикдан ўтди. Натижаларга кўра, 21 ёшли футболчининг чап тўпиғи бироз букилган. 

Яримҳимоячи жума куни «Реал» билан машғулотларига қайтиши ва якшанба куни «Атлетик»ка қарши Ла Лига ўйинида майдонга тушиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар