27.03.2024 21:03
806
Теглар
Лавия жароҳат сабабли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

«Челси» ҳимоячиси Ромео Лавия учун мавсум якунланди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Ромео Лавия жароҳати сабабли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Тикланиш жараёнида унинг жароҳати қайталанган.

«Тиббий текширув натижаларига кўра, Лавия жорий мавсум якунигача майдонга туша олмайди», - дейилади клуб хабарида.

Декабр ойида «Кристал Пэлас»га қарши баҳсда сонидан жиддий жароҳат олган ҳимоячи март ойида қайтиши мумкинлиги айтилганди.

Маълумот учун, 20 ёшли футболчи ёзда «Саутҳемптон»дан 53+5 миллион фунт эвазига сотиб олинганди. У жорий мавсум бор йўғи 32 дақиқа майдонда тўп сурган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар