24.03.2024 14:42
3858
«Реал» Мбаппе трансферини Евро-2024 олдидан эълон қилади

«Реал» Килиан Мбаппе трансферини 14 июн куни бошланадиган Европа чемпионати олдидан эълон қилмоқчи. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

Манбага кўра, «ПСЖ»нинг 25 ёшли футболчиси билан шартнома имзоланиши ҳақидаги расмий хабар жамоалар учрашиши мумкин бўлган Чемпионлар Лигаси тугамагунича эълон қилинмайди.

Аввалроқ ОАВда франциялик ҳужумчи «Реал» билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолагани, «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес мураббийлар штабини Мбаппе мавсум якунида жамоага келиб қўшилиши ҳақида хабардор қилгани айтилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар